ММА жангчиси Мурод Маҳмудов катта интервью берди. Жараёнда Муродов унга ўхшайдиган актер иштирок этган беҳаё видеога изоҳ берди.
"Видеодаги мен эмас. Ўзим кўрдим ўша видеони. Инстаграмда ҳам бу саволга жавоб бердим. Видео билан ҳар нарса қилиш мумкин, агар жуда хоҳласангиз. У актер ким эканини билмайман, лекин у аниқ мен эмас", - Деди Муродов.
У шунингдек ушбу видео тарқалгандан сўнг кўп танишлари ундан узоқлашганини айтди. Муҳими ҳомийлар билан муаммо келиб чиқмагани таъкидланди. Шунингдек, у яқин орада UFCда жанг қилишни бошлашини айтди. Жангчининг сўзларига кўра, UFC раҳбарияти билан келишув якунига етмоқда.