Аввалроқ сайтимизда ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Екатеринбургда америкалик боксчи Ричард Торресни бир зарб билан шифохонага равона қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Кеча, ҳамюртимиз рақибининг ҳолидан хабар олди ва ўзининг инстаграмдаги саҳифасига видео жойлаб унга қуйдагича изоҳ қолдирди.
"Бизнинг рақиблигимиз фақат рингда, ҳаётда биз ака укамиз, бир мақсад сари йўлда дўстмиз. Аллоҳга шукур соғлиғи жойида", дейди спортчи.
Эслатиб ўтамиз, боксчимиз бугун ярим финал бахсида россиялик Максим Бабанинга қарши рингга кўтарилади.