Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпоинатида - 52 кг вазн тоифасида чемпион бўлган Шаҳобиддин Зоиров ва мураббийига "Tracker" совға қилинди.
Совғани Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Шаҳобиддин Зоировга ғалабага муносиб тухфа сифатида Президент совғаси “Tracker” автомашинаси калитини топширди. Шунингдек, унинг мураббийи Когон шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича тренери Истам Кабиновга давлатимизнинг юксак мукофоти “Дўстлик” ордени ва Президент совғаси “Tracker” автомашинаси совға қилинди.