Кеча Суперлига 31-тур учрашувлари доирасида “Локомотив” жамоаси ўз майдонида “Пахтакор”га қарши баҳс олиб бориб, 3:2 ҳисобида ғалабага эришди ва навбатдаги чемпионликни тантана қилди.
Учрашув вақтида “Локомотив” жамоаси футболчиси Марат Бикмаев томонидан одоб-аҳлоқ қоидаларига мос келмайдиган хатти-ҳаракат амалга оширилди. Ўйинчи бутун ўзбек футболи жамоатчилиги диққат-марказида турган учрашув вақтида қўли билан хунук ҳаракат кўрсатди ва бу ҳолат ўйинни томоша қилаётган кўпсонли ишқибозлар томонидан салбий қабул қилинди. Мазкур хунук хатти-ҳаракат рақиб жамоа мухлислари томон қаратилган бўлиши ҳам мумкин.
Профессионал футбол лигаси Марат Бикмаев томонидан амалга оширилган ушбу ҳаракатни инобатга олиб қўйди. Тез орада Тартиб-интизом қўмитаси ушбу ҳолатни атрофлича ўрганиб чиқади.