Қашқадарёнинг “Насаф” клубида тўп сурган, ҳозирда “Пахтакор”да ўйнаётган легионер футболчи Драган Черан хориж ОАВсига интервью берди.
Журналист билан суҳбат давомида футболчи Ўзбекистонга илк марта ташрифи, ўзбек маданияти, шаҳарлари ва футболчилари ҳақида гапирди. Унинг фикрича ўзбек футболчилари тез таслим бўлар экан. Шунингдек, бу ерда хорижлик футболчилар маҳаллий футболчилардан анча кўп маош олади. У “Насаф”да легионерлар 15-20 минг доллар ойлик олганини айтди.
Черан ўз интервьюсида Ўзбекистон ҳақида ҳам гапирди.
“Бу давлат пахта етиштириш, олтин қазиб олишда дунёда етакчи ўринларда туради. Уларда нефт ва газнинг катта захираси бор. Бироқ мамлакатда камбағаллар бор. Пойтахт - Тошкентда бу кўринмайди, чунки шаҳар Европага интилмоқда. Аммо кичик шаҳарчаларда камбағалларни учратиш мумкин. Маош 100-200 долларни ташкил қилади, одамлар бунга рози. У ерда ўрта даража йўқ”, – дейди легионар футболчи.