Бугун ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев Тошкентга келди. Уни ОАВ ходимлари, мутасаддилар ва қариндошлари кутиб олди.
Мурод Тошкентга учиб келгач тақдирланди. Унга Бош вазир Абдулла Арипов Президент совғаси - Тошкент шаҳридан уч хонали квартира ва Tracker автомобили калитини топширди.
Эсатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксда икки йўналиш бўйича жаҳон чемпиони бўлди.