Испаниянинг "Реал Мадрид" клуби ҳужумчиси оёқсиз туғилган қозоғистонлик бола билан футбол ўйнади.
Карим Бенезма қозоғистонлик 11 ёшли Али Турганбековнинг "Сантьяго Бернабеу" стадионига "Реал" ўйини кузатиш учун таклиф қилди. Ўйиндан сўнг ҳужумчи Али билан бирга тўп тепди. Унинг ушбу ҳаракати UFC жангчиси Хабиб Нурмагамедовнинг олқишига сазовор бўлди.
"Катта раҳмат, сен ҳақиқий инсонсан", - деб ёзди Хабиб инстаграмдаги саҳифасида.