Тошкентда россиялик хоккейчиларга янги уйларнинг калитлари топширилди.
Виталий Прохоров, Алексей Жамнов, Валерий Каменский ва Александр Якушевлар Тошкентдан квартирали бўлиб қолишди.
"Бугун Президентимизнинг топшириғига кўра бутун дунёга машҳур хоккейчиларга сертификатлар топширилди. Улар Ўзбекистонга ўзларининг уйларига келгандек келишлари ва тажриба, билимлари ҳамда маҳоратларини улашишлари учун ушбу уйлар совға қилинди", - деди Тошкент шаҳар ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Шароф Рахманов.