24 ноябрь - 3 декабрь кунлари Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган 16 ёшгача ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси ишончли ўйин кўрсатиб, олтин медалга сазовор бўлди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Мусобақада Ўзбекистон шарафини терма жамоаниннг қуйидаги аъзолари муносиб ҳимоя қилдилар:
1) халқаро тоифадаги гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов (2004 й.т. Тошкент ш.);
2) халқаро тоифадаги спорт устаси Нодирбек Ёқуббоев (2002 й.т., Хоразм в);
3) халқаро тоифадаги спорт устаси Жавоҳир Синдоров (2005 й.т. Тошкент);
4) халқаро тоифадаги спорт устаси Шамсиддин Воҳидов (2002 й.т. Тошкент);
5) спорт усталигига номзод Ситора Сапарова (2002 й.т. Навоий в.);
6) терма жамоа раҳбари ва мураббийи - халқаро гроссмейстер Саидали Йўлдошев (1968 й.т., Тошкент в.).
Ўзбекистон терма жамоаси 9 имкониятдан 8 маротаба зафар қучиб, 1 бора мағлубиятга учрадилар.
Шу вақтга қадар Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг олтин медалини қўлга киритмаган.