Ўзбекистон суперлигасининг 1-турида Пахтакор ва Навбаҳор жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда Пахтакор 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндан сўнг Навбаҳор жамоаси муҳлислари ҳакамнинг ҳаракатидан норози бўлиб, уни Пахтакорга ён босганликда айблади ва видеомурожаат йўллади. Шундан сўнг ўйинни бошқарган ҳакам Илгиз Танташев иши кўриб чиқилди. ЎФА ҳакамлик қўмитасининг қарорига кўра ҳакам 1 ойга Суперлига ўйинларидан четлатилиб, қуйи лигага туширилди. У Пахтакор — Навбаҳор учрашувида ўйин тизгинини қўлдан чиқарган ва интизомий қарорлар чиқаришда хатога йўл қўйган деб топилди.