Рустам Иноятовга махсус мукофот берилди
Ўзбекистон Теннис федерацияси президенти Рустам Иноятовга «Ўзбекистон теннисининг ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ва теннисга кўп йиллик садоқати учун» алоҳида махсус мукофоти топширилди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 1 декабрь куни Манила шаҳрида Осиё теннис федерациясининг йиллик конгресси бўлиб ўтди. Унда Халқаро теннис федерацияси президенти Дэвид Хаггерти Ўзбекистон Теннис федерациясига «Жаҳон тенниси ривожланишидаги улкан юксалиш учун» махсус мукофотини топширди.
ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ: https://t.me/EVERYDAY_uz
Мақолани дўстларингизга улашинг