Ўзбекистон терма жамоаси ва Белоруснинг Энергетик-БГУ» клуби ҳужумчиси Жасур Яхшибоев интервью берди. Интервью давомида футболчи режалари ҳақида гапирди.
“Мен ўзимнинг барча маҳоратимни кўрсатишга ҳаракат қиляпман. Агар мен бу ерда ўзимни кўрсата олсам, топ чемпионатларга ўтишим мумкин бўлади. Ҳар бир ўйинда бор имкониятимни ишга соляпман. Бизда жамоа жуда аҳил. Уч ойдан бери шу ердаман. Оиламини соғиндим. Ўзбекистонга келишим билан биринчи навбатда палов ейман”, – дейди Яхшибоев.
Футболчи жаҳон юлдузлари Месси ва Роналду билан бир жамоада ўйнашни орзу қилишини айтди. Ўзбек футболчиси ушбу орзуни амалга оишириш учун унда барча имкониятлар борлигини билдирди.