Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) қитъада йилнинг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказди.
“Йилнинг энг яхши боксчиси” номинациясида икки нафар боксчимиз, яъни Исроил Мадримов ҳамда Иқболжон Холдоровнинг номзоди кўрсатилганди. Ушбу совринга яна ҳиндистонлик Амит Пангал ҳам даъвогар эди.
Сўровнома якунларига кўра, 46,76 фоиз овоз тўплаган Исроил Мадримов Осиёнинг “энг яхши боксчиси” деб топилди. Ундан кейин Амит Пангал 28,03 фоиз, Иқболжон Холдоров эса 11,02 фоиз овоз жамғарган.