Ўзбекистон терма жамоаси ва Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ОФК томонидан 6 ой муддатга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда "Халқ сўзи online" ОФК расмий сайти хабарига асосан маълум қилди.
ОФК томонидан чиқарилган қарорда қайд қилинишича, Жакартада бўлиб ўтган Осиё ўйинларининг футбол мусобақалари чорак финалида Ўзбекистон (U23) - Жанубий Корея (U23) учрашувидан кейин ҳакамга қарата сув идишини отган ЎТЖ аъзоси Жалолиддин Машарипов 6 ой муддатга ўртоқлик ўйинларидан дисквалификация қилинди. Футболчи, шунингдек, 5 минг АҚШ доллар жаримага тортилди. Мазкур жарима 30 кун ичида тўлаб берилиши шарт қилиб қўйилган.
Эндиликда футболчи Ўзбекистон терма жамоаси сафида апрель ойига қадар ўртоқлик ўйинларида иштирок эта олмайди. Машарипов октябрь ойида бўлиб ўтадиган КХДР ва Қатарга қарши учрашувларни ҳам ўтказиб юборади.