Даврон Файзиев футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовнинг ишдан олингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Аввалроқ ОАВда Абрамов яқин вақтларда ишдан олиниши ҳақида хабарлар тарқалаган эди.
ЎФА матбуот котиби Даврон Файзиев ушбу хабарларни рад этди. Унинг айтишича, Абрамовни ишдан олишга сабаб йўқ.
"Мен ишонч билан айта оламанки, Абрамов ишдан бўшатилмайди. У терма жамоани бошқаришда давом этади. У олдинга қўйилган мақсадларни амалга оширишига ишонамиз", - деди Файзиев.