Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, дарвозабон Игнатий Нестеров Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиларини аниқлаш маросимини тадбир якунланмасдан тарк этди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Нестеров уни энг яхши дарвозабон дея тан олишмаганидан ҳафа эканлигини яшириб ўтирмади.
“Мен шунчаки жойимдан турдим ва маросимни тарк этдим. Улар менинг меҳнатимни қадрлашмадими, майли шундай бўла қолсин”, – деди дарвозабон.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда йилнинг энг яхши дарвозабони мукофоти Элдор Суюновга топширилган эди.