Ўзбекистон 2027 йилда футбол бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилиши мумкин. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси хабар қилди.
Ўзбекистон Эрон, Ҳиндистон, Қатар ва Саудия Арабистони давлатлари билан бир қаторда қитъанинг асосий турнирларидан бирини ўтказиш нияти борлигини билдирди. Бир йил давомида конфедерация давлатларнинг салоҳиятини ўрганади ва қайси давлатга турнирни ўтказишга ишонч билдирганини маълум қилади.
2021 йилнинг ёз ойларида якуний қарор қабул қилинади. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон бундай йирик мусобақаларга бирон марта мезбонлик қилмаган.