Ўзбекистонда Криштиану Роналду тўп сурадиган футбол клуби академияси очилади

18-12-2018, 15:22
Спорт
Ўзбекистонда Криштиану Роналду тўп сурадиган футбол клуби академияси очилади
Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Италиянинг “Ювентус” клубининг брендни бошқариш ва ривожлантириш бўйича ижрочи директори Каролина Киапперо бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Юртимизга ташриф буюрган машҳур Италия футбол клуби вакиллари билан ўтказилган музокаралар жараёнида Турин политехника университети кампуси базасида “Ювентус академияси”ни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда ҳам томонлар юртимизда футболни оммалаштириш, янги ташкил этилаётган академия фаолиятини самарали йўлга қўйиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилишди.

“Серқуёш юртимизда сизларни кўриб турганимда бағоятда хурсандман. Бизда футбол яхши кўришади. Хусусан юртимизда “Ювентус” жамоаси мухлислари ҳам кўпчиликни ташкил этади. Пойтахтимизда ушбу клуб академиясининг ташкил этилаётгани барчамиз учун қувончли янгилик бўлди. Академиянинг ташкил этилиши нафақат ушбу муассасада, балки умуман ўзбек футболига жаҳоннинг илғор тажриба ва методикаларини жорий этиши имконини беради деб ўйлайман. Вазирлигимиз ҳам ўз навбатида клуб билан ҳамкорлик қилишга ҳамда академияни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр” – деди Д.Набиев.

“Ювентус” клубининг брендни бошқариш ва ривожлантириш бўйича ижрочи директори Каролина Киапперо юртимизда академияни ташкил этишдан мақсад фақатгина унинг ўқувчиларини тайёрлаш эмас, балки ўзбек ёшларига футбол билан профессионал тарзда шуғулланиш имкониятини яратиш эканлигини маълум қилди.

“Ювентус академияси” фаолияти болаларнинг футбол орқали жисмоний ривожланишига кўмаклашиш, шунингдек уларда футбол маданиятини шакллантиришга қаратилган. Академия фаолияти комплекс ёндашувга асосланиб, йиллик тренинг, шуғулланиш оромгоҳи, ёзги оромгоҳ, ўқув сессияси каби жами олтита асосий йўналишда амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга келиб, “Ювентус академияси” лойиҳаси Европа, Осиё ва Америка қитъасида жойлашган 49 та мамлакатда амалга оширилиб, 100 дан ортиқ ҳудудни ва 15000 нафардан ортиқ болаларни қамраб олган.
ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ: https://t.me/EVERYDAY_uz

МУНОСАБАТ БИЛДИРИШ

Сўнгги янгиликлар

Президент: Ректорларда талаб йўқ, савия йўқ. Энг катта порахўрлик қаерда? Юридик, Молия, Иқтисодиёт университетларида

Айни дамда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги таълим тизими, ўқитувчи ва мураббийларнинг мавқеини оширишга...
23-08-2019, 16:18

Ўзбекистоннинг коррупция рейтингидаги ўрни қониқарсиз эканига Бош прокурор ўринбосари муносабат билдирди

Бугун бўлиб ўтаётган Сенатнинг 21-ялпи мажлисида сенатор Улуғбек Сотиболдиев Ўзбекистоннинг коррупция рейтингидаги ўрни...
23-08-2019, 15:03

Сенат Раиси: “Шу вақт ичида амалга оширган ишларимиз ўтган 25 йил давомида қилинганидан ҳам ортиқ бўлди”

Сенатнинг ялпи мажлисида Сенат Раиси Танзила Норбоева маъруза қилгани ҳақида ёзган эдик. У ўз маърузасида...
23-08-2019, 14:07
/ Муҳокамалар +2

Сирдарё вилоят ҳокими: Биз иккинчи Америка бўламиз

Аҳолиси Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келиб қўним топган Сирдарё вилояти Америкага қиёсланди. Бу ҳақда 22 август...
23-08-2019, 11:41
/ Муҳокамалар +5

«Сиз шунчалар буюк инсон» – Хонанда Санжай Алишер Усмоновга атаб қўшиқ куйлади (+ВИДЕО)

Хонанда Санжай миллиардер Алишер Усмоновга атаб қўшиқ куйлади. У куйлаган қўшиғига қуйидагича изоҳ қолдирди (имло...
23-08-2019, 11:13
/ Муҳокамалар +8