Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилди

Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилди
«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб сайтида расман маълум қилинган.

«Клуб Жозега «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва унга келажакда муваффақиятлар тилайди. Тез орада жамоани мавсум охирига қадар бошқариб турадиган янги мураббий номи маълум қилинади. Клуб янги бош мураббий излашни бошлаган», — дейилади «Юнайтед» матбуот хизмати хабарида.

Португалиялик мутахассис учун «қизил иблислар» бошқарувидаги охирги ўйин АПЛнинг 17-тури доирасида «Ливерпуль»га қарши кечган ва 1:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйин бўлиб қолди.

«МЮ» жорий мавсумда АПЛнинг 17 туридан кейин пешқадам «Ливерпуль»дан 19 очко ортда қолган ҳолда 26 очко билан олтинчи ўринда жойлашган. «Манчестер Юнайтед» ўтган ҳафта кетма-кет мағлубиятга учради. Декабрь ойидаги 5та ўйинда фақат бир маротаба ғалаба қозониб, иккитадан мағлубият ва дуранг қайд этди.

Моуриньо «МЮ»га 2016 йилнинг майида бош мураббий этиб тайинланганди. У 2016/17 йилги мавсумда жамоа билан Англия Лигаси кубогида, Европа Лигасида ва Англия Суперкубогида зафар қучди.

Англия чемпионатида эса Моуринью бошқарувидаги «Манчестер Юнайтед» биринчи мавсумда олтинчи ўринни эгаллади, 2017/18 йилги мавсумда иккинчи бўлди.

Бундан аввалроқ Mirror нашри «МЮ» португалиялик мутахассисни истеъфога чиқарса, компенсация миқдори 27 млн еврони ташкил этиши тўғрисида хабар тарқатганди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Спорт » Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилди