Икки нафар ўзбек футболчиларида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Вирус "Сурхон" клуби футболчиларида аниқланган. Нуриддан Ғофуров ва Ҳусниддин Ғофуровлар 13 июлда ўзларини холсиз сезаётганлари учун изоляция қилинган. 17 июлда эса уларда Covid-19 аниқланган.
Таъкидлаш жоиз, Ҳусниддин Ғофуров 12 июль куни 9-тур доирасида "Андижон" кдубига қарши майдонга тушган. Ҳозирда икки клубнинг барча футболчилари изоляцияга олиниб, коронавирусга тест топширишган.