Футбол бўйича Ўзбекистон чемпонати тўхтатилди. Бу бўйича қарор бир неча футболчиларда коронавирус аниқлангани сабаб қабул қилинди.
Чемпионат 28 июлгача тўхтатилди. Чемпионат тўхтаб турган вақтда клублар ўз футболчилари ва мураббийларини тестдан ўтказиши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхоннинг 2 нафар футболчисида, Пахтакорнинг 5 нафар ва Бухоронинг 8 нафар футболчиларида коронавирус аниқланагн эди. ПФЛда чемпионатни тўхтатиб туриш футболчилар ва уларнинг оила аъзоларининг хавфсизлиги нуқтаи назаридан қабул қилингани таъкидланди.