Маҳмуд Муродовнинг UFC'даги навбатдаги жанги санаси маълум бўлди. Бу ҳақда унинг ўзи инстаграмда маълум қилди.
Муродовнинг навбатдаги жанги 17 октябрь куни ўтказилади. Унинг рақиби Кшиштоф Йотко (26 жанг - 22 ғалаба, 4 мағлубият) бўлади.
Таъкидлаш жоиз, бу Муродовнинг UFC'даги учинчи жанги бўлади. Аввалроқ у Алессио ди Кирико и Тревор Смитни мағлуб этган эди.