Эктор Купер Осиё Кубоги учун таркибни эълон қилди

Эктор Купер Осиё Кубоги учун таркибни эълон қилди
Келаси йилнинг 5 январь — 2 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Хабарингиз бор мазкур мусобақада, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Миллий жамоамиз Осиё кубогининг “Ғ” гуруҳидан Япония, Ўмон Султонлиги ва Туркманистон вакиллари билан бирга жой олган.

Миллий терма жамоамиз бош мураббийи ана шу мусобақда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”), Санжар Қувватов (“Насаф”)

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Пахтакор”), Анзур Исмоилов (“Локомотив”), Достон Турсунов (“Ренофа Ямагучи”, Япония), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Олег Зотеев (“Локомотив”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”), Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”), Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”)

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков (“Насаф”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА), Фозил Мусаев (“Жубило Ивата”) Япония), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Азиз Турғунбоев (“Навбаҳор”), Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия), Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-1912”), Икром Алибоев (“Сеул”,Ж. Корея), Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев (“Локомотив”), Сардор Рашидов (“Локомотив”)

Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги баҳслар қуйидаги саналарда белгиланган.

9 январь, 2019 йил: Ўзбекистон — Ўмон Султонлиги
Учрашув 18:30 да бошланади.

13 январь, 2019 йил: Туркманистон — Ўзбекистон
Учрашув 21:00 бошланади.

17 январь, 2019 йил: Япония — Ўзбекистон
Учрашув 18:30 бошланади.

Ўзбекистонда ушбу мусобақани намойиш этиш ҳуқуқини “Спорт“ телеканали тўлиқ сотиб олган. Маълум қилинишича, Осиё Кубоги доирасидаги барча — 51 та ўйин “Спорт“ телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Спорт » Эктор Купер Осиё Кубоги учун таркибни эълон қилди