ММА ва триатлон федерациялари раҳбарлари тайинланди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси хабар қилди.
Триатлон федерациясининг раҳбари Виктор Маҳмудов бўлди. ММА федерациясини эса Баҳодир Қурбонов бошқаради.
Таъкидлаш жоиз, Маҳмудов Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Қурбонов эса Ўзбекистон мудофаа вазири ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, аввал Отабек Умаров ушбу икки федерацияни бошқарар эди.