“Навбаҳор”нинг 11 нафар футболчисида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Наманган клубининг 11 нафар футболчисида коронавирусга топширган тестида “мусбат” натижа чиққан. Ҳозирда футболчилар яккаланган ва даволанишмоқда.
Таъкидлаш жоиз, ҳозирда футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда. Мусобақа марказлашган тарзда бўлиб ўтмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бунёдкор ва Пахтакор клублари футболчиларида коронавирус аниқланган эди.