Андижон футбол клуби Ўзбекистон чемпионатида бошқа иштирок этмайди. Бу ҳақда клуб бош мураббийи маълум қилди.
Виктор Кумиковнинг айтишича, клуб молиявий муаммолар сабаб чемпиоанатда иштирок эта олмайди. Футболчилар уч ойдан бери маош олмаётгани айтилди. Шунингдек, клубнинг ўтган йилдан қолган қарзи ҳам бор.
Таъкидлаш жоиз, жорий йил март ойида Андижон вилояти ҳокими вилоятнинг асосий жамоасига ҳомийлик қилиши билан мақтанган эди. Шуҳрат Абдураҳмонов жамоа ғалаба учун кўп пул олганини айтган. Лекин вазият шуни кўрсатмоқдаки, ҳокимнинг ҳомийлик қилишига қарамай жамоанинг аҳволи яхшиланмаган.