Кейинги Ёзги Осиё ўйинларига Ўзбекистон мезбонлик қилиши учун алоҳида дастур ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 28 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев парламентга навбатдаги мурожаатномасида маълум қилди.
“Ёзги Осиё ўйинларидан бирига мезбонлик қилиш бўйича тегишли ишларни амалга оширишимиз керак. Шунинг учун, кейинги Ёзги Осиё ўйинларига Ўзбекистон мезбонлик қилишига алоҳида дастур ишлаб чиқилади. Бу албатта, катта марра. Лекин биз бу маррага қодир эканлигимизни кўрсатсак, тўғри бўлар эди”, дея гапириб ўтди президент.