Фазлиддин Ғойибназаров янги лавозимга сайланди. Бу ҳақда O’zLiDeP матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Фазлиддин Ғойибназаров партия Тошкент вилояти Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлигига сайланган.
Маълумот ўрнида, ўзбекистонлик боксчи Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида ғолиб бўлган эди. У бугунги кунда профессионал боксда фаолият юритиб келмоқда.