Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионати саралашида муваффақиятли қатнашиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилмоқда.
Ўзбекистон U-19 Гуам, Мальдив ороллари, БАА ва Қирғизистон терма жамоалари билан бир гуруҳда баҳс олиб борди.
Гуам терма жамоаси 8:0, Мальдив ороллари 20:0, БАА ва Қирғизистон терма жамоалари эса бир хил 3:1 ҳисобида таслим этилди. Натижада ўзбекистонлик футболчи қизлар Осиё чемпионати саралашининг иккинчи босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Иккинчи босқич саралаш баҳслари 2019 йил баҳорида бўлиб ўтади.