Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Пахтакор клуби ҳимоячиси 5 минг доллар жарима тўлайди. Қарор ОФК томонидан қабул қилинган.
Егор Кримец Пахтакорнинг Чемпионлар лигаси доирасидаги 1/8 финали учрашуви натижасига кўра жаримага тортилган. Пахтакор ушбу босқичда Эроннинг Истиқлол клубига қарши ўйнади.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳимоячи ҳакамга пора олдинг деган мазмундаги хатти-ҳаракатлари учун жазоланган. Спортчи Пахтакор дарвозаси олдида белгиланган жарима тўпидан сўнг ушбу ҳаракатни амалга оширган. Таъкидлаш жоиз, айнан ушбу жарима зарбасидан сўнг Пахтакор дарвозасига тўп киритлган. Лекин, шунга қарамай Пахтакор ўша ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.