Тошкент вилояти ҳокими Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олганларга уй ва автомашина совға қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, вилоят ҳокими Рустам Холматов спортчилар ва уларнинг мураббийлари билан учрашган. Унда вилоят ҳокими Олимпия ўйинларига йўлланма олган Элнур Абдураимов (бокс), Турсуной Раҳимова (бокс), Акбар Жўраев (оғир атлетика)га “Жентра” автомашинасини совға қилган. Шунингдек, уларнинг мураббийлари ҳамда Олмалиқдаги БЎСМ директори ва Миллий олимпия қўмитаси Тошкент вилояти вакилига ноутбук совға қилган.
Матбуот хизматининг қўшимча қилишича, аввалроқ, Олимпиадага кўлланма олган яна бир спортчи, Элмурод Тасмуродга уй совға қилинган.