“Пахтакор” бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берилди. Аввалроқ Шота Арвеладзеда коронавирус аниқлангани хабар қилинган эди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Арвеладзе ўзини яхши хис этмоқда. Шифокорлар мураббий касалликни енгиб ўтганини айтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Арвеладзе "Шахр Ходро" билан ўйиндан аввал коронавирусни юқтириб олган эди. Мутахассис жамоага қўшилди ва машғулотларни ўтмоқда.