Элдор Шомуродов янги жамоасида энг кўп маош олувчи футболчилар қаторидан жой олди. Бу ҳақда Италиядаги маҳаллий нашрлар хабар қилмоқда.
Маълум қилинганидек, Шомуродов “Женоа”да йилига 1,3 миллион евро маош олади. Жамоада энг кўп маошни Милан Бадель — 1,4 миллион евро олади. Элдор эса жамосида кўп маош олувчилар қаторида иккинчи бўлди. Шунингдек, унинг жамоадоши Давиде Запакоста ҳам Элдор қатори 1,3 миллион евро олади. Доминико Кришито, Стефано Стураро Кристиан Сапаталар эса 1,2 млн евродан маош олади.
Шунингдек, Шомуродов Италия А сериясида тўп тепадиган айрим машҳур футболчилардан ҳам кўпроқ маош олиши маълум қилинди.