Аввал хабар қилганимиздек, Элдор Шомуродов Италиянинг Женоа клубига ўтди. Футболчининг трансфери ўзбек футболчилари орасидаги энг қиммати бўлгани айтилмоқда.
Шомуродов ўзига 61 рақамни танлади. Ушбу рақам футболчи 3 йил ҳаракат қилган Ростов клуби шарафига танланган (61 – Ростовнинг ҳудудий рақами). Шомуродов журналистлар билан интервью давомида Қатар, Хитой ва Саудия Арабистонидан билдирилган таклифларни нима учун қабул қилмаганини тушунтирди.
“Мен агентимга доим топ-5 чемпионатига ўтишни хоҳлашимни айтганман. Мен хатто бошқа давлатлардан келган таклифларни кўриб ҳам чиқмадим. Пул энг асосийси эмас. Мен ёшлигимдан шуни орзу қилганман. Жамоамга ёрдам бериш учун максимал даражада ҳаракат қиламан”, – дейди Элдор.