Куни кеча Шаҳрам Ғиёсов ўзининг Инстаграм саҳифасида мухлислар, ўқувчилари билан онлайн мулоқотда киришди. Бухоролик боксчига Шоҳжаҳон Эргашев ўртасида жанг ўтказилиши ҳақида кўплаб саволлар берилди.
"Агар сиз азиз мухлислар бу жангнинг ўтказилишини хоҳласангиз, мен бунга тайёрман. Фикримча, Шоҳжаҳоннинг ўзи ҳам бунга қарши эмас. Мабодо, йўқ, икки ўзбек боксчилари ўзаро жанг қилманаглар, десангиз, бу танловингизга ҳам жавобим ижобий бўлади.
Бир нарсани анонс сифатида айтмоқчиман, жорий 2019 йилда Тошкентдаги "Миллий" стадионида катта профессионал бокс оқшоми ўтказилиши режалаштирилган. Унда мен ҳам, Шоҳжаҳон ҳам рингга кўтарилади. Фақат рақибларимиз бошқа-бошқа бўлади", - деди Ғиёсов.