Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг отаси вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Олимжон Ахмедов бугун, 31 октябрь куни вафот этди. Маълум бўлишича, миллий жамоамиз сардори, Хитойнинг "Тяньцзинь Тэда" клубида тўп сурувчи футболчимиз Ўзбекистонга келган ва ҳозирда у Наманганда.
Таъкидлаш жоиз, Олимжон Ахмедов футбол мухлислари орасида камтарлиги билан танилган. У ҳар доим футбол ўйинларида раҳбарлар ва футболчиларнинг яқинлари ўтирадиган VIP-секторда эмас, балки ишқибозлар билан оддий жойда футболни кузатган. EVERYDAY.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб қолади.