Аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг “Женоа” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов жароҳат олгани ҳақида ёзган эдик. Ўйинчининг майдонга қайтиши юзасидан таҳминий муддат маълум қилинди.
Футболчи жамоасининг сўнгги 3 та ўйинини ўтказиб юборди. Бундан ташқари, Шомуродов Ўзбекистон терма жамоасига ҳам ёрдам бера олмайди ва кечаги Ромага қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборди.
«TuttoFantacalcio» нашрининг маълум қилишича, Шомуродов ҳозирда даволанмоқда ва Италия чемпионатининг 8-турида майдонга қайтади.