Аввалроқ Элдор Шомуродов Женоа клубига расман ўтгани ҳақида ёзган эдик. Ўзбекистонлик ҳужумчига Италия клуби 8 млн евродан кўпроқ пул тўлаган.
Маълум бўлишича, Женоа Шомуродовни италиялик машҳур футболчи, Марио Балотеллининг ўрнига танлаган. Ушбу маълумот Женоа раҳбарияти томонидан Италия ОАВсига тақдим этилган.
Клуб раҳбари скаутлар анча вақтдан буён спорт формасини йўқотган Балотеллидан кўра Шомуродовда кўпроқ имкониятлар ва потенциални пайқаганини маълум қилди. Таъкидлаш жоиз, ҳозирда Марио ҳеч қайси жамоада ўйнамаяпти.