Ўзбек боксчиси Шохжаҳон Эргашев рақибини техник нокаутга учратди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Эргашевнинг белоруслик боксчига қарши кечган жанги кеча, 16 ноябрда Vegas City Hall (Подмосковье)да бўлиб ўтди. Эргашев жанг давомида иккинчи раунддаёқ Дмитрий Милюшга қаттиқ зарбалар берди. Натижада белоруслик боксчи кўкрак қафақсидаги оғриқлар сабаб жангни давом эттира олмади.
Шундай қилиб, Эргашев 19 жангда 19-ғалабасини қўлга киритди. Шуларнинг 17 тасида Эргашев жангни нокаут билан якунлади.