Эркин кураш бўйича икки карра Олимпиада, жаҳон ва Осиё чемпиони Артур Таймазов Сиднейдаги Олимпиада ўйинларида кумуш медални қўлга киритгандан сўнг Россия шарафини ҳимоя қилишни истаган.
“Менга 2000 йилги Сидней Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишни таклиф қилишди. Мен Ўзбекистон номидан қаинашдим ва кумуш медалини қўлга киритдим ва Россия номидан курашишни бошладим. 2001 йили мамлакат чемпиони бўлдим ва оғир вазн тоифасида Европа чемптонатига тайёрланишни бошладим. Лекин менга тўсатдан Россия шарафини ҳимоя қилишим учуун икки йил кутишимни айтишди. Аммо менга бор йўғи 21 ёш бўлганида ўзимни “музлатиб” қўйишнинг иложий қўй эди. Шунинг учун мен Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишни давом эттирдим”, - деди Таймазов.
Спортчи Ўзбекистон таркибида ўзини жуда яхши ҳис қилганини ва барча жангларда имкониятлари доирасида 1000 фоиз ҳаракат қилганини таъкидлади.
“Мен Ўзбекистон халқига ўша пайтдаги қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорчилик билдираман. Бу менинг иккинчи ватаним, улар доим менга жон куйдиришган. Шунингдек, мени Россияда ҳам қўллаб-қувватлашган ва уларга ҳам алоҳида миннатдорчилигимни билдираман”, - дея қўшимча қилди Таймазов.