Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи Вадим Абрамов жамоа ўйинида кузатилаётган асосий муаммо ҳақида гапирди. Абрамов бу ҳақда интервью давомида гапириб ўтди.
Абрамовнинг сўзларига кўра, жамоанинг асосий муаммоси ҳимояда кузатилмоқда. Мутахассис болалар футболида бунга эътибор берилмаётганини айтди.
“Ҳа, биз кўп гол ўтказиб юбордик. Бу ҳимоячиларнинг ҳужумчилар билан бирга-бир ўйнай олмасликлари сабабли юзага келмоқда. Ушбу муаммо болалар футболидан бошланмоқда. Бизда хатто болалар футболида бир ҳужумчига қарши тўрт ҳимоячи курашиб, тўпни олиб қўяди. Бунда сифат натижасида эмас, балки сон жиҳатидан кўпчиликни ташкил қилган ҳолда ушбу натижага эришилади. Кечинчалик бу катта футболда ўзини билдирмоқда”, – дея таъкидлади Абрамов.