Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов янги жамоаси, “Женоа”да илк марта самарали ҳаракат қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухибир хабар қилди.
Маълум бўлишича, кеча “Женоа” Италия кубогининг 1/16 босқичи доирасида “Сампдория”га қарши баҳслашган. Унда “Женоа” 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олган.
Эътиборли жиҳати, ҳамюртимиз Шомуродов ўйиннинг 60-дақиқасида рақиб жарима майдончасига кириб бориб, жамоадоши Джанлука Скамаккуга голли пас узатган. Скамакку узатилган тўпдан сўнг бўш қолган дарвозага гол урган. Шундай қилиб, кейинги босқичга йўл олган “Женоа” энди “Ювентус” билан куч синашадиган бўлди.