Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Италия чемпионатида ўзининг дастлабки голини урди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Кеча, 30 ноябрь куни “Женоа” жамоаси “Парма”га қарши майдонга тушди. Мазкур учрашувда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади. Эътиборли жиҳати шундаки, Шомуродов шу ўйинда янги жамоасида илк голини урди. У ўйиннинг 50-дақиқасида жамоа ҳужумини голга айлантирди.
Лекин шунга қарамай Шомуродовнинг жамоаси ушбу ўйинда 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу ўйинда ҳамюртимиз 69 дақиқа ўйнади.