Гульсанам Алиджонова шу йил 24-29 ноябрь кунилари Тошкентда бўлиб ўтган мусобақада иштирок этиб ғолиб бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, қиз таэквондо WT бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида –73 кг вазн тоифасида иштирок этиб, барча рақиблари устидан ғалаба қозонган.
“Мен ушбу ғалабамни онамга бағишлайман. Чунки онамнинг чемпион бўлишимда хиссаси жуда катта”, –дейди Алиджонова.
Энди у 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига тайёргарликни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, Гульсанам Алиджонова шу йил июнь ойида Наманган вилояти Норин туманида иккита эркакни дўппослагани учун унга жиноий иш қўзғатилган эди.