Одил Аҳмедов: Уммоннинг асосий дарвозабони майдонга тушмаслиги бизга ёрдам бериши мумкин

Одил Аҳмедов: Уммоннинг асосий дарвозабони майдонга тушмаслиги бизга ёрдам бериши мумкин
Кеча, 8 январь куни Шаржа шаҳрида Ўзбекистон - Уммон учрашувидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ва жамоа сардори Одил Аҳмедов қатнашишди.

Дастлаб, Эктор Купер эртанги ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз Осиё Кубогига тайёрмиз. Нафақат эртанги ўйинга, балки бутун мусобақага жиддий тайёргарлик кўрдик. Биз ижобий натижага эришиш учун астойдил ҳаракат қиламиз. Ҳар икки жамоа ғалаба учун майдонга тушиши аниқ. Уммон ҳам анойи жамоа эмас. Майдонда боримизни бериб тўп сурамиз. Барчаси майдонда ҳал бўлади.

Футболда натижани олдиндан айтиш қийин. Шуниси билан бу спорт тури қизиқ. Мусобақага тайёргарлик давомида биз декабрь ойида ўртоқлик ўйини ўтказмадик. Аммо бу мени ташвишга солмаяпти. Биз етарлича тайёргарлик кўрдик. Жароҳатлар олдини олиш мақсадида ҳам ўртоқлик ўйинлари ўтказмадик.

Терма жамоани қабул қилиб олганимга кўп бўлмади. Аммо ўтган вақт давомида максимал тарзда жамоани шакллантиришга ҳаракат қилдик. Энди ўзимизни кўрсатишимиз керак. Осиё Кубоги бунинг учун яхши имконият"

Шундан кейин терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Уммон терма жамоаси дарвозабони Али Ал-Ҳабсий жароҳати туфайли мусобақани ўтказиб юбориши аниқ бўлди. Бу Уммон учун катта йўқотиш. Мен Ал-Ҳабсини яхши танийман. Унинг майдонга тушмаслиги бизга ёрдам бериши мумкин.

Таркибдаги футболчилар жисмоний жиҳатдан ўйинга тайёрлар. Ким тўп билан кўпроқ муомала қилса, ўша ғалаба қозонади. Биз жисмонан яхши тайёргарлик кўрдик, деб ҳисоблайман".

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Спорт » Одил Аҳмедов: Уммоннинг асосий дарвозабони майдонга тушмаслиги бизга ёрдам бериши мумкин