Арвеладзе жамоани уч йил давомида бошқарди. У ушбу давр давомида жамоани икки мартадан мамлакат чемпиони қилишга ва кубокни олишга муваффақ бўлди.
“Пахтакорни тарк этяпман. Мен энди ушбу жамоанинг мураббийи эмасман. Лекин доим жамоанинг муҳлиси бўлиб қоламан. Биз фантастик даврни ўтказдик”, – дейди Арвеладзе.
Ҳозирча жамоанинг янги бош мураббийи ким бўлиши очиқланмаяпти. Пойтахт жамоасини яна хорижлик мураббий бошқариши таҳмин қилинмоқда.