Параосиё ўйинларида рекорд янгиланди!

Параосиё ўйинларида рекорд янгиланди!
Индонезиянинг Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари давом этмоқда. Ўйинларнинг тўртинчи куни ҳам ҳамюртларимиз учун омадли келди. Бугун спортчиларимиз томонидан 15 та медаль қўлга киритилди. Уларнинг 7 таси олтин, 3 таси кумуш ва 5 таси бронза медалларидир.

Бугунги совриндорларимиз рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Олтин:

Васила Алибоева (дзюдо)
Ширин Шарипов (дзюдо)
Темурбек Гиязов (енгил атлетика)
Бобиржон Омонов (енгил атлетика)
Мансур Абдирашидов (енгил атлетика)
Фирдавсбек Мусабеков (сузиш)
Фотимахон Амилова (сузиш

Кумуш:

Шуҳрат Бобоев (дзюдо)
Шоҳсанамхон Тошпўлатова (сузиш)
Моҳигул Ҳамдамова (енгил атлетика)

Бронза:

Шариф Ҳалилов (дзюдо)
Ферузахон Юсупова (дзюдо)
Сабина Суханова (енгил атлетика)
Ислам Асланов (сузиш)
Нигорахон Мирзоҳидова (сузиш)

Шу тариқа, ўйинларнинг тўртинчи кунидан сўнг ҳисобимиздаги медаллар сони 47 тага етди. Вакилларимиз томонидан шу кунгача 25 та олтин, 12 та кумуш ва 10 та бронза медаллари қўлга киритилган. Медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида Хитой, Жанубий Корея ва Эрондан сўнг тўртинчи ўринни эгаллаб турибмиз.

Қайд этиш лозимки, ушбу натижалар орқали Ўзбекистон Параосиё ўйинларидаги рекордни янгилади. Тўрт йил аввал Инчеонда ўтказилган Параосиё ўйинларида спортчиларимиз 22 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритган эдилар. Ҳали ўйинлар якунланишига икки кун борлигини инобатга оладиган бўлсак, бу кўрсаткич янада яхшиланиши аниқ, дея хабар тарқатди "Халқ сўзи online".

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Спорт » Параосиё ўйинларида рекорд янгиланди!