ЎзЛиДеП ва Миллий олимпия қўмитаси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди

ЎзЛиДеП ва Миллий олимпия қўмитаси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди
Инсон ҳаётида спортнинг ўрни қанчалик улкан экани бугунги эпидемиологик даврда ўзининг яна бир исботини топди. Бу борада давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони жуда тарихий аҳамиятга эгадир.

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Таъкидлаш жоиз, бу амалиёт МОҚ ва юртимизда фаолият олиб бораётган партиялар ўртасида илк бор йўлга қўйилди.

Унда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раҳбари Актам Ҳаитов ва МОҚ раиси Рустам Шоабдуҳармонов бошчилигидаги мутасаддилар, спорт жамоатчилиги вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари қатнашди.

Тадбирда сўз олган ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раҳбари А.Ҳаитов давлатимиз раҳбари президентлик фаолиятининг илк кунлариданоқ барча соҳалар қаторида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш, туман, шаҳар, вилоят ва республика миқёсида спорт мусобақалари сонини кескин кўпайтириш, аҳолини соғлом турмуш кечиришга жалб этишга алоҳида эътибор қаратиб келаётганини таъкидлади. Бу жараёнда сўнгги тўрт йилда соҳага кўплаб имкониятлар яратилиб, долзарб масалалар ҳал қилиб берилганини қайд этди.

– Ҳозирги кунда ҳаётимизнинг мазмунини ташкил этувчи асосий нарса – спортдир. Чунки, жаҳонда коронавирус пандемиясининг юзага келиши дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам аҳолининг соғлиғи, жисмонан саломатлиги, соғлом ҳаёт кечириш даражаси заиф эканлигини кўрсатди, – деди А.Ҳаитов. – Шу жиҳатдан инсон ҳаётда соғлом яшаши учун албатта, жисмоний тарбия билан шуғулланиб туриши керак. Зеро, айнан жисмоний тарбия ва спорт соғлом ҳаётнинг, соғлом келажакнинг гарови ҳисобланади. Бугун юртимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш учун яна бир муҳим қадам ташланди. Айтиш мумкинки, эндиликда ҳамкорликдаги ишларимиз Президентимиз илгари сураётган оммавий спорт ва соғлом турмуш тарғиботини янада кучайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Тадбирда шунингдек, меморандумнинг моҳияти, томонларнинг масъулиятлари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди. Шундан сўнг ҳар икки ташкилот раҳбарлари ҳамкорлик меморандумига имзо чекишди.

Меморандум шартларига кўра томонлар спорт соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш, шу жумладан, спорт ташкилотларида давлат улушини камайтириш бўйича зарур чораларни белгилаш, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ҳисобига жисмоний тарбия ва спорт тизимида рақобат муҳитини яратиш каби соҳаларда чуқур ҳамкорлик олиб боришади.

Тадбир давомида иштирокчилар меморандум борасида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Спорт » ЎзЛиДеП ва Миллий олимпия қўмитаси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди