Боксчи Ҳасанбой Дўсматов россиялик рақибини мағлуб этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Дўсматов профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказди. Ўзбекистонлик боксчи россиялик Одилжон Соткинни мағлуб этди.
Жанг биринчи раунддаёқ якунланди. Дўсматов рақибини нокдаунга учратди ва ғолиб бўлди.