Давлат раҳбари Осиё олимпия кенгашининг қарорига кўра 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига Тошкент шаҳри мезбонлик қилишини айтиб, 45 та давлат ичидан айнан Ўзбекистон танлаб олингани бу мамлакатимиз ёшларига ишонч эканини таъкидлади.
“Биз албатта жуда катта тайёргарлик қилишимиз керак. Олимпия шаҳарчасини қуриш учун белимизни маҳкам боғлаб лойиҳаларни тайёрлаяпмиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.